«Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган мураббий Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон U-22 жамоасини ҳам бошқарган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди. Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган.
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов узоқ давом этган қанд касаллигидан сўнг 74 ёшида вафот этди.
Фанлар академияси академиги Ҳабибулла Акбаров 87 ёшида вафот этди. У фан арбоби, геология соҳасида йирик олим ҳисобланади.
Таниқли журналист, МТРКда масъул лавозимларда фаолият олиб борган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Менглибой Муродов 80 ёшида вафот этди. Адиб «Менинг бола қалбим», «Кўнгилдаги қўшиқлар», «Умидли дунё» китоблари муаллифи ҳисобланади. «Гуноҳ» романи мустақилликнинг 17 йиллигида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» танловида 3-ўринга лойиқ кўрилган.
Журналист ва шоир Акмал Тошев 37 ёшида вафот этди. Бош прокуратура унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. У шу пайтга қадар «Инсон ва қонун» газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.
«Нуроний» газетаси бош муҳаррири, журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига давомли қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
MittiVine тахаллуси билан ижод қилиб келган таниқли вайнер ва блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшда вафот этди. Маълумотларга кўра, у бассейнда сузиш жараёнида бошидан жароҳат олиб, сўнг операция қилинган, аммо операцияда комага тушиб қолиб, ўзига келмаган
Шоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. У «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.
Афсонавий цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У 80 йил давомида цирк манежида от устида томоша кўрсатиш билан шуғулланиб келган.
13 январь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, шоира Энахон Сиддиқова 68 ёшида вафот этди. У 2004 йили «Дўстлик», 2009 йили «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, 2016 йили эса «Ўзбекистон халқ шоири» унвони билан тақдирланганди.
Халқаро тоифадаги эксперт, математик Шуҳрат Исмоилов вафот этди. Марҳум 1-, 2-, 3- ва 6-синф математика фани дарсликлари муаллифи бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг